Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Аҳоли маблағларини фирибгарлардан ҳимоя қилишга оид ҳужжат тайёрланмоқда

Аҳоли маблағларини фирибгарлардан ҳимоя қилишга оид ҳужжат тайёрланмоқда

06 авг 2023
1 386
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрида президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.

Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди. Таклифлар билан ушбу ҳавола орқали танишинг. 

Шундан сўнг, Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов “фирибгарлик қурбонига айланадиганлар кўп бўлади, агар қурилиш компаниялари устидан давлат назорати ўрнатилмаса”, деган хабарларга муносабат билдирди. 

Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларини олдини олиш ҳамда қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.

Айни пайтда ушбу ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: