Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Сурхондарё ҳокими икки туман раҳбарини огоҳлантириб, 14 нафар ҳокимлик ва ташкилот масъулларни ишдан олди

Сурхондарё ҳокими икки туман раҳбарини огоҳлантириб, 14 нафар ҳокимлик ва ташкилот масъулларни ишдан олди

09 окт 2023
1 080
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилган.

Кун тартибида ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, коммунал тўловларни ундириш масалалари ҳамда журналист ва блогерлар томонидан кўтариб чиқилаётган жойлардаги муаммо ва мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан масъуллар ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Nasafnews” манбасига кўра, вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, Жарқўрғон ва Шўрчи туманида Президент виртуал қабулхонаси, халқ қабулхоналари ва бошқа йўналишдаги мурожаатлар ижроси билан ишлаш бўйича аҳвол ўрганилган.

Ҳокимлик соатида айнан шу масала юзасидан танқидий-таҳлилий ахборот ўқилиб, фуқаролар мурожаатлари ижроси ҳамда кўтарилаётган муаммоли масалаларни ҳал этишда сусткашликка йўл қўяётган, юклатилган вазифаларга бефарқлик билан қараган вилоят ва ҳудудий даражадаги раҳбарлар ҳамда масъулларнинг 14 нафарини эгаллаб турган вазифасидан озод этиш, 4 нафарини ойлик иш ҳақидан жаримага, 8 нафари “ҳайфсан” интизомий жазосига тортилиши белгиланган.

“Шунингдек, айрим туманлар ҳокимлари расман огоҳлантирилди”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Тасдиқланмаган маълумотга кўра, Жарқўрғон ва Шўрчи туман ҳокимлари огоҳлантирилган.

Манбанинг қўшимча қилишича, Сурхондарёда фуқаролар мурожаати билан ишлаш бўйича янгича ёндашув йўлга қўйилган.

Унга кўра, вилоят ҳокими аъзолигида телеграм гуруҳи очилиб, вилоят ва туман ташкилот раҳбарлари, журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида муаммолар муҳокама қилинади, ОАВ вакиллари мурожаати шу ернинг ўзида масъулларга йўналтирилади. Мурожаат ижроси устидан вилоят ҳокимининг ўзи кузатиб, назорат қилиб боради.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: