Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё сув таъминотида Италия технологияси жорий этилмоқда

Қашқадарё сув таъминотида Италия технологияси жорий этилмоқда

17 окт 2023
610
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан блогер, журналистлар ва ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида Қарши шаҳридаги 3-баландлик сув узатиш станциясида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Маълумотларга кўра, «AZIAGIDROMASH» компанияси томонидан Италиянинг "Saer Elettropompe" компаниясида ишлаб чиқарилган энергия тежовчи марказдан қочма насослар насос станциясининг диспетчерлик хонасига ўрнатилган. 

Натижада электр энергияси сарфи 700 кВт/соатдан 300 кВт/соатгача камайиб, насос станцияси биносида шовқин даражаси сезиларли даражада камаяган. Бундан ташқари, ультратовушли оқим ўлчагичлар шаҳарга етказиб бериладиган сув ҳажмини аниқ назорат қилиш имконини беради.

Автоматлаштириш ва диспетчерлик тизими цистерналардаги сув сатҳи, тизимдаги босим, етказиб берилаётган сув оқими, насос подшипниклари ҳарорати ва двигатель ҳароратини реал вақт режимида назорат қилиш имконини беради.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги 3- баландлик сув тўплаш ва узатиш иншооти (насос станцияси) 1970 йилда қурилган бўлиб, айни пайтда Қарши шаҳрини ичимлик суви билан таъминлайди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: