Автобус ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди
Маълум бўлишича, 2023 йил 26 октябрь куни соат 06:44 да Косон тумани “Ўрта-оброн” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобил йўлнинг 80 километрида Косон тумани “Муғжагул” МФЙда яшовчи Малик Мусулмонов бошқарувидаги “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖга тегишли “МахusТ60” русумли, 70 970 LBA давлат рақамли автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турганда, унинг орқа томонидан Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Қовичино” МФЙда яшовчи Дониёр Ахматов бошқарувидаги “Ургут автотранспорт” МЧЖга тегишли бўлган “Исузи” русумли 30 927 FBA давлат рақамли автобус ҳаракатланиб келиб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада “Махus Т60” русумли 70 970 LBA рақамли автомашина йўловчиси А. Ш тан жароҳати олиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи иштирокида ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Косонда "Спарк" бетон тўсиққа урилди
Ҳайдовчи ва йўловчи вафот этган.