Косон тумани деҳқонлари 60 минг тоннадан кўп сабзи етиштирмоқда
Туман ҳокими Асрол Бойкараев бугун ҳудудларни ўрганиш ишлари давомида туман деҳқонлари томонидан 60 минг тоннадан кўпроқ сабзи етиштирилаётганини маълум қилди.
Туман ҳокимининг хабар беришича, Косон тумани деҳқонлари ғалладан бўшаган майдонларга сабзи ва шолғом экиб, ҳар йили яхши даромад олади. Бунга бир мисол: Косон фермерлар ҳудудидаги "Темиров Шавкат давлат ўғли" фермер хўжалиги бу йил ғалладан бўшаган 10 гектар майдонга сабзи экди. Хўжаликнинг эккан маҳсулоти айни кунларда пишиб етилиб, тез орада бозорларга чиқарилади.
Туман ҳокими фермер хўжалиги раҳбари билан мулоқотда бўлиб, такрорий экин экишдан ҳам унумли фойдаланиш мумкинлигини, фермернинг етиштирган сабзи экинлари бунга мисол эканини алоҳида таъкидлади ва бу ишларни бошқаларга намуна қилиб кўрсатди.
Шунингдек, туман далаларида шолғом маҳсулоти ҳам етиштирилиб, ҳозирда тайёр ҳолатга келган. Туман ҳокими экилган шолғом даласида ҳам бўлиб, маҳсулотларни кўздан кечирди.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманига борди (Фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғузорлик фермер туман марказидаги банк биноси олдига чорва молларини ҳайдаб борди
Фермер шу орқали ўз норозилигини билдирмоқчи бўлган.