Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

17 ноя 2023
2 260
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз тумани ҳокими Абдусамад Ҳасанов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда муҳим агротехник тадбирларнинг бориши, хусусан, дала четларига тут ва ток кўчатлари ўтқазиш, боғ-ток қатор ораларига тўқсонбости экинлар экиш, янги боғзорлар яратиш ишлари мукома этилиб, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шохдоров Нодир Узоқович лавозимидан озод этилиб, Шаҳрисабз туман «Агротехсервис» муқобил машина трактор парки МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Хидиров Жамолиддин Камолович Шаҳрисабз туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: