Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида замонавий туризм объектлари барпо этилади

Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида замонавий туризм объектлари барпо этилади

04 дек 2023
1 390
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарорга кўра, хорижий давлатларнинг малакали экспертлари ва етакчи компаниялари иштирокида Шаҳрисабз туманининг «Мираки», «Амир Темур», «Улоч» ва «Полмон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектлари қурилиши бўйича режа ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, Қамаши туманининг «Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий майдони 58,6 гектар бўлган ер участкасида меҳмонхона, соғломлаштириш санаторийси, умумий овқатланиш объектлари, дор йўллари, тоғ-чанғи комплекси ва бошқа туристик аҳамиятга эга объектлар барпо этишни назарда тутувчи мастер лойиҳаси ишлаб чиқилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, Шаҳрисабз тумани ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида «Шаҳрисабз» туристик маркази, Қамаши тумани ҳудудидаги умумий майдони 58,6 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасида «Майданак баланд тоғ» туристик маркази ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қарорга биноан, «Шаҳрисабз» ва «Майданак баланд тоғ» туристик марказларини ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти ташкил этилади. Ҳужжат билан «Шаҳрисабз» ва «Майданак баланд тоғ» туристик маркази ҳудуди чегаралари ҳам тасдиқланди.

Унга кўра, Шаҳрисабз туманининг «Мираки», «Амир Темур», «Улоч» ва «Полмон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Қамаши туманининг «Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2024-2025 йилларда қўшимча меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкаларини 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: