Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорда бензин нархини асоссиз оширилиши бўйича назорат тадбири бошланди

Ғузорда бензин нархини асоссиз оширилиши бўйича назорат тадбири бошланди

18 дек 2023
1 050
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов, Давлат хавфсизлиги хизмати туман бўлими бошлиғи Н.Ражабов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З.Турсуновлар тумандаги автомобильларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бўлиб, бензин ёқилғисини нархларини асоссиз оширилиши бўйича назорат тадбирини бошлади.

Сектор раҳбарлари тадбир давомида шохобча масъуллари билан суҳбатлашиб, бензин нархларини асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қуймаслик ҳақида тушунтириш беришди. 

"Бензин нархини барқарорлиги автомобильларга суюлтирилган газ қуйиш шахобча (метан заправка)ларда турнақатор навбатларни ва тирбандликни камайтиришга хизмат қилади", дейди туман ҳокими Бекзод Суюнов.

Туманда автомобильларга бензин ёқилғисини қуйиш шохобчаларини назорат қилиш тадбири давом этмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: