Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Жиҳод" қилишни хоҳлаган қашқадарёлик йигит 7 йилга қамалди

"Жиҳод" қилишни хоҳлаган қашқадарёлик йигит 7 йилга қамалди

29 дек 2023
1 360
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида доимий яшаш манзилида бўлиши ҳамда 2022 йилнинг июль-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида мавсумий ишлаши давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «ҳижрат» ва «жиҳод»га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган. Натижада, у Telegram'да 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган. Ҳатто унда Сурияга бориб, “жиҳод” қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

Суд ҳукмига кўра, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: