Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Дубайда гаровга ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

Дубайда гаровга ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди

02 янв 2024
1 220
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги дипломатлари кўмагида ушбу шаҳарда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик Ж.Т. қутқарилган.

«Дунё» хабарида маълум қилинишича, мамлакат Бош консуллигига жабрланувчининг яқин қариндошлари орқали йўлланган мурожаатга кўра, Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган ва ундан жами 

пул талаб қилинган. Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.

Бош консулхона ходимлари ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан биргаликда амалга оширилган тадбир натижасида Ж.Т. ушлаб турилган манзил аниқланди ва озодликка чиқарилди.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: