Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Насаф" жамоаси 50.375 доллар жаримага тортилди

"Насаф" жамоаси 50.375 доллар жаримага тортилди

21 янв 2024
830
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

ОФК тартиб-интизом қўмитаси икки кун ичида Ўзбекистон футбол ассоциасияси ва «Насаф»га қарши 3та қарор қабул қилиб, ЎФАни 5000 доллар ва Қарши клубини 50375 доллар жаримага тортди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев хабар берди.

Сурияга қарши Осиё Кубоги 1-тур ўйинига мухлислар тур агентликлар рекламаси туширилган футболкаларда келгани учун ЎФА жазоланди.

«Насаф» эса Чемпионлар Лигасида «Ас Садд»га қарши ўйинда мухлислар тош билан ҳакам ёрдамчисига зарба бергани, «Шаржа»га қарши рақиб футболчиларининг кўзига лазер нури туширгани учун жазоланди.

Бунгача ноябр ойида Афғонистонга қарши U-23 Осиё Кубоги саралаш ўйинида уч мухлис майдонга тушиб кетгани учун ЎФАга 15 000 доллар жаримага солинганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: