Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" Ўзбекистон кубоги ярим финал йўлланмасини "Локомотив"дан тортиб олди

"Насаф" Ўзбекистон кубоги ярим финал йўлланмасини "Локомотив"дан тортиб олди

03 сен 2022
1 221
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳи Cоcа-Cола кубоги чорак финал баҳсига мезбонлик қилди. Рўзиқул Бердиевсиз "Насаф" Сервер Жепаров бошчилигидаги "Локомотив"ни қабул қилди.

Бундан олдинги баҳсда дисквалификацияга учраган Рўзиқул Бердиев жамоаси бу баҳсда бош мураббийсиз ҳаракат қилди. Биринчи бўлим тўлиғича "аждарлар" устунлигида кечди. 17-дақиқада Марко Станоевич бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, қулай имкониятдан Ҳусниддин Алиқулов унумли фойдаланиб "Насаф"нинг анчадан бери ўз уйида уролмаётган голига муаллифлик қилди. Бу бўлим қизиқарли ўтгани билан бир қаторда тортишувларга бой бўлганлиги билан ҳам мухлислар ёдида қолди.

Иккинчи бўлимни майдонга кеч чиқиб келган "темирйўлчилар" бошлаб берди. Биринчи бўлимдан фарқли равишда энди меҳмонлар ҳам ҳужумга эътибор қаратишга интилишди. Бироқ, мезбонлар ҳам ўз уйида ўйнаётганини унутиб қўйганлари йўқ. Бўлим бошида тошкентликлар дарвозабони тўпни ноқонуний ушлаб олди ва ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон эркин зарба белгилади. Бу имкониятдан эса "аждарлар" фойдалана олмади. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тарзда "Насаф" жамоаси 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани сақлаб қолди ва Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: