Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Ўқитувчимиз шогирдлари билан Буюк Британияга саёҳат йўлланмасини қўлга киритди", - Мухтор Хайитмурадов
"Ўқитувчимиз шогирдлари билан Буюк Британияга саёҳат йўлланмасини қўлга киритди", - Мухтор Хайитмурадов
08 мар 2024
1 030
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Муборак туманида 8-март — "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан хотин-қизларни улуғлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Мухтор Хайитмурадов йиғилган барча опа-сингилларимиз, онахонларимизга самимий тилакларини билдириб ўтди.
"Ватанимиз ва халқимиз олдидаги муносиб хизматлари учун тумандаги “Ўзбекистон” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Сеидқулова Хурсанд опа “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. “Энг яхши хорижий тил ўқитиладиган мактаб” Республика кўрик танловида Муборак туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби Инглиз тили фани ўқитувчиси Нилуфар Муртозоева шогирдлари билан иштирок этиб фахрли 3-ўринни эгаллади ва Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига саёҳат йўлланмаси билан тақдирланди.
Ўзининг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги, лидерлик қобилияти билан шуҳрат қозонган Нодира Бердиева “Йил аёли” Республика танловининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритди" - деди туман ҳокими ўз табрик сўзида.