Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёликлар чигит экиш ишларини бошлади

Қашқадарёликлар чигит экиш ишларини бошлади

19 мар 2024
800
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузорда биринчилардан бўлиб чигит экиш ишлари бошланди. Туманда чигит экишни ўз вақтида ўтказиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида "Тоҳир ва Зуҳра" ҳудудидаги "Севинч Музаффар қизи" ф/х дала майдонида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Узоқов, туман ҳокими Б.Суюнов, сектор раҳбарлари, пахта ва ғалла кластерлар вакиллари, ҳудуд раислари, фермерлар ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 

Унда чигит экишда замонавий техникалардан фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва дала маданиятига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда, жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Яратгандан қишлоқ хўжалиги ҳосилларига барака сўралди.

Шундан сўнг, Ғузорда вилоятда биринчилардан бўлиб, чигит экиш ишлари бошлаб юборилди. Маълумот учун, бу йил Ғузорда 311 та фермер хўжаликлари 5000 гектар майдонга чигит экишни режалаштирган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: