Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди

Қашқадарёда қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди

26 мар 2024
1 890
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Ғузор туман бўлими томонидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда "Хавфсиз дарё" бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.Қ. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Қашқадарё" дарёсининг Ғузор ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг муҳофаза зонаси ҳисобланган ер майдонларидан махсус техникалари ёрдамида ўзбошимчалик билан 9,5 минг куб ҳажмдаги қум ҳом ашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 948,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: