Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ёшлар ишлари бўлимининг собиқ раҳбари 2 йилга қамалди

Ёшлар ишлари бўлимининг собиқ раҳбари 2 йилга қамалди

27 мар 2024
8 030
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2023 йилнинг 21-ноябрь куни Департамент ва ДХХнинг Нишон тумани бўлинмалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Нишон тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи “Пахтаобод” МФЙ ёшлар етакчисини ишда қолиш масаласини раҳбарияти билан гаплашиб, ҳал қилганини ва қўллаб-қувватлаб туришини билдириб, эвазига 500 АҚШ долларини талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида бўлим бошлиғининг жиноий шериги Нишон тумани Ёшлар ишлари бўлими Ёшлар дафтарини мувофиқлаштириш ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича бош мутахассиси Қарши шаҳридаги “Сказка” ресторани олдида ёшлар етакчисидан 500 АҚШ долларини бошлиғига олиб бориб бериш учун олган вақтида ушланган.

Нишон тумани Ёшлар ишлари бўлими Ёшлар дафтарини мувофиқлаштириш ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича бош мутахассисни ўз айбига иқрор бўлиб, тадбирни давом эттиришга розилик берган.

Шундан сўнг, кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ доллари Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси биноси олдида турган Нишон тумани бўлим бошлиғига олиб бориб берилган ва бўлим бошлиғи ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судида 2024 йил 6-март куни ўқилган ҳукмга кўра, бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган шахс 2 йил муддатга озодликдан, 1,6 йил муддат мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: