Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ДХХ кубоги ғолиблари шарафига "Ёшлар гузари" фойдаланишга топширилди

ДХХ кубоги ғолиблари шарафига "Ёшлар гузари" фойдаланишга топширилди

27 май 2024
840
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақасининг 2023 йилги мавсумининг мини футбол баҳсларида ғолибликни қўлга киритган Қамаши тумани Самарқанд маҳалласи жамоаси шарафига бунёд этилган "Ёшлар гузари" тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Жўрабек Норалиев, туман сектор раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

"Ёшлар гузари"дан IT марказ, кутубхона, аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, тикувчилик хонаси ўрин олган бўлиб, маҳалла ёшларининг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида, Самарқанд маҳалласи жамоаси 2021 йилги баҳсларда ҳам ғолибликни қўлга киритиб, маҳаллада мини футбол майдони бунёд этилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: