Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда Мактабгача ва мактаб таълими ходими қўлга олинди

Қашқадарёда Мактабгача ва мактаб таълими ходими қўлга олинди

28 май 2024
3 330
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 8-май куни Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шўба мудири қўлга олинган.

Маълум бўлишича, мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида фаолият юритувчи М. У Ғузор туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирига текшириш ўтказмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. 

Шуба мудири дастлаб талаб қилинган пулнинг 400 АҚШ долларини олган. Орадан бироз вақт ўтгач яна 600 АҚШ долларини ўзининг бошқарувидаги машинасида олаётган вақтда қўлга тушган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: