Ижтимоий тармоқларда Ургутдаги бозорда юрган ота вояга етмаган ўғлини тепгани, бола йиқилаётиб бетонга боши билан урилгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Ургут тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ўтказилган ва боласини тепиб йиқитган ота топилган. Вояга етмаган болага шафқатсиз муносабатда бўлган шахс Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қовчин маҳалласида яшовчи А.Ф. экани аниқланган.
Мазкур шахс 2024 йил 1 июл куни Ургут туманда жойлашган бозорда хотини ва вояга етмаган икки нафар фарзанди билан юрганда 5 ёшли ўғлини оёғи билан тепиб ерга йиқитган. Бола йиқилиб боши билан бетонга урилган. Ҳолат савдо комплексида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланиб қолган.