Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Фуқарони урган Файзулло Юсупов жазога тортилган

Фуқарони урган Файзулло Юсупов жазога тортилган

02 авг 2024
4 890
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарони ургани акс этган видео тарқалди. Мазкур видео бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди. 

"Ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган. 

Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди", - дейилади вилоят ҳокимлиги расмий хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: