Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши туманида Ситуацион-таҳлилий марказ тўлиқ ишга тушди
Қарши туманида Ситуацион-таҳлилий марказ тўлиқ ишга тушди
08 авг 2024
690
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Туман Ички ишлар бўлимида ташкил этилган "Ситуацион марказ" қисқа муддатда «Хавфсиз ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд» лойиҳаси асосида ишга туширилди. Айтиш керакки, эндиликда Марказ орқали туманнинг барча ҳудудларида ўрнатилган кузатув камералари асосида содир бўлган ҳамма ҳодисалар реал вақтда кузатилади.
Аҳамиятлиси, марказда катта ҳажмли кузатув экрани орқали жойларда ўрнатилган видео ва овоз узатиш мосламалари билан жиҳозланган 102 тизими, туман ҳудудига кириш-чиқиш нуқталари, оммавий жамоат жойлари, жиноятчилик нисбатан кўп содир этиладиган ҳудудларда ўрнатилган видеокузатув камералари ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маълумотлар автоматлашган тарзда йиғилади ва қайта ишланади.
Йиғилган автоматлашган маълумотлар орқали қоидабузарлик автотранспортнинг давлат рақами ёки шахснинг юз қиёфаси орқали тезкор аниқланиб, қидирув ташкил этилади.