Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бешкентда жойлашган "Okean'' дам олиш масканида ёш йигит вафот этди

Бешкентда жойлашган "Okean'' дам олиш масканида ёш йигит вафот этди

14 авг 2024
2 960
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2006-йилда туғилган косонлик йигит 12-август куни Қарши тумани, Бешкент шаҳрида жойлашган "Okean'' дам олиш масканига ташриф буюради. Ёш йигит сув ҳавзасидан чиққанидан сўнг, ток урган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

"18:30 ларда тез ёрдамга чақирув бўлган. Шифокоримиз воқеа жойига бориб сунъий нафас берган, адреналин томирига юборилишига қарамасдан, беморда клиник ўлим, биологик ўлимга ўтган бўлган. Шунга қарамасдан шифохонага олиб келинган. Шундан сўнг шифокорлар томонидан текширилгандан беморда тириклик белгилари топилмаган", дейди шифокор.

MY5 мухбири томонидан тайёрланган репортажда масъул ходим ҳам фикрларини билдириб ўтган. 

"Чўмилиш жараёни бўлган. Болани устида намгарчилик бўлган. Телефон 'заряд' қўйгични устига оёғини қўйган. Қисман тўк урган, деб таҳмин қиляпмиз. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрганмоқда ва экспертиза жараёнлари кетмоқда", дейди масъул. 

Ҳолат юзасидан Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: