Муротжон Азимов қашқадарёлик тадбиркорларга президент табригини етказди
Қашқадарёлик бир гуруҳ фаол тадбиркорлар Президентимиз Фармон ва фармойишларига асосан, давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди. Муротжон Азимов ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширди.
Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган Фармон ва фармойиш билан мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлини ошириш йўлидаги ҳиссалари учун бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Кеча вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда давлат мукофотига лойиқ кўрилган икки нафар ва “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган саккиз нафар қашқадарёлик тадбиркорларга давлатимиз раҳбари эътирофлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, иқтисодиёт ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун жонбозлик кўрсатиб келаётган соҳа ходимларини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади.
Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг тадбиркорлар ва нуронийлар учун байрам дастурхони ёзилди. Маданий тадбирда юртимизда меҳмон бўлиб турган Россиянинг Пермь ўлкаси тадбиркорлари ҳам иштирок этишди.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимовга ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони тақишди
Кўкрак нишонини вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедовлар тақиб қўйган.