Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бир йилда 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган
Машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бир йилда 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган
21 авг 2024
260
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов 2024 йилнинг июль ойида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига янги тайинланган Шерзод Ибрагимов ҳамда соҳа масъуллари билан учрашиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилган.
Мулоқот давомида жорий йилнинг 6 ойи давомида республикадаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайишига эришилгани, бироқ, йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони ҳанузгача юқорилигича қолаётгани қайд этилган.
Шунингдек, 2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйича қонуний равишда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10 миллион 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган.
2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар рухсатномасиз яна рулга ўтириб, 707 та йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада 212 нафар шахс ҳалок бўлган, 546 нафар шахс эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган.