Ғузор туман прокуратурасининг 2024 йил 8 апрель кунидаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиб, маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосан Х.У ҳаракатида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 491-моддаси ва 61-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судига 2024 йил 1 август куни юборилган.