Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Китоб туман суди ноқонуний чиқарилган 110 та қарорни бекор қилди
Китоб туман суди ноқонуний чиқарилган 110 та қарорни бекор қилди
12 июл 2024
1 630
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жиноят ишлари бўйича Китоб туман суди томонидан 2024 йилнинг 2-чораги мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг 110 та қарори ноқонуний чиқарилганлиги учун бекор қилинган.
Мисол учун, Китоб туман солиқ инспекциясининг 2023 йил12 июндаги QKSH-232400215-рақамли қарори билан Ш.Р га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 3.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Иш ҳужжатларига кўра Ш.Р “К.Н.Н” МЧЖнинг раҳбари сифатида жазога тортилган.
Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2024 йил 17 майдаги қарорига кўра Китоб туман солиқ инспекциясининг 2023 йил 12 июндаги қарори бекор қилиниб, Р.Ш нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд эмаслиги сабабли иш МЖтК 271-моддаси 1-бандига асосан юритишдан тугатилган.