Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Мактаб ошхоналарида сотилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилинди

Мактаб ошхоналарида сотилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилинди

03 сен 2024
750
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, улар орасида гамбургер, чизбургер, хот-дог, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар, сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари бор.

Шунингдек, ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

• ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

• банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар;

• турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

• кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

• холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

• пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

• қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

• квас;

• хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

• сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

• ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

• табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар; 

• пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

• данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

• окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар;

• тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: