Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Мухтор Хайитмурадов ўринбосарларини жазолади

Мухтор Хайитмурадов ўринбосарларини жазолади

24 сен 2024
2 750
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Муборак тумани ҳокими Мухтор Хайитмурадов бошчилигида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида таҳлилий ва танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими йил бошидан то ҳозирги вақтгача бўлган давр оралиғида қилинган ишлар соҳалар кесимида бирма-бир сарҳисоб қилинди.

Натижада, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Сафаровга тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, яшил энергиядан фойдаланиш бўйича белгилаб берилган дастур ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди

Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосари А.Расулов ва туман ҳокимлиги энергия менежери Ф.Ражабовлар яшил энергиядан фойдаланиш, қуёш панелларни ўрнатишни ташкил этиш ҳамда ижро интизоми талабларига риоя этишда йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: