Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда тўрт киши вафот этди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда тўрт киши вафот этди

28 сен 2024
1 470
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашди. Маълум бўлишича, ЙТҲ соат 21:40 да Кўкдала — Каттақишлоқ автомобил йўли 10-километрида содир бўлган.

Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Рўпарасидан келаётган Nexia’га йўл бермай, у билан тўқнашув юзага келтирган.

Ҳолат оқибатида жами 8 киши жароҳатланган. Хусусан, Lacetti’даги 5 нафар йўловчидан (1998 йилда туғилишган, барчаси синфдош бўлган) 3 нафари вафот этган.

Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги йўловчи эса шифохонада даволанмоқда. Яна икки нафар жабрланган инсон жонлантириш бўлимида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: