Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршидаги "роддом" салкам 2.5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
Қаршидаги "роддом" салкам 2.5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
09 окт 2024
780
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
“Ўзенергоинспексия” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирда Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совутиш тизимини (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонаси манфаатига 2 млрд 182 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.