Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршидаги манзил-колония табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Қаршидаги манзил-колония табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

16 дек 2022
1 057
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жорий йилнинг 10 ва 13 декабрь кунлари вилоят бўйлаб тезкор тадбирлар ўтказилган. Бу вақт оралиғида табиий газ ва электр энергиясига ноқонуний уланиш билан боғлиқ 43 та ҳолат аниқланди.

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий ҳудуд 35-сонли манзил-колониясида ўрганиш ўтказилган. Бу ерда газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2 та оҳак қозонида оҳак ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.

Манзил-колониянинг масъул шахслари ўз лавозимларига совуққонлик билан қараб, ноқонуний тарзда газ тармоғига уланганлиги оқибатида 1 млрд 296 млн сўм миқдорда зарар етказилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 1 млн 296 минг 405 куб табиий газ ноқонуний сарфланган. Бу газ билан 1 минг 800 та хонадонни 1 ой мобайнида табиий газ билан таъминлаш мумкин эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: