Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

22 июн 2022
1 076
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими  томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, ҳудудда жойлашган МЧЖ раҳбари И.Б. «Совсантепа» МФЙ ҳудудидаги МЧЖга қарашли иссиқхонани «Шаҳрисабз-Қарши» магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний улаб, 237.5 млн сўмлик ичимлик сувини сарфлаб, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: