Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Яккабоғда дала шийпони ер майдони сохта ҳужжатлар асосида сотилди

Яккабоғда дала шийпони ер майдони сохта ҳужжатлар асосида сотилди

17 июн 2022
891
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.Х. ва бошқалар тумандаги «Алақарға» қишлоғида жойлашган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонига эга бўлган дала шийпонини «С.Ҳ.» МЧЖнинг муҳри ва штампидан фойдаланиб, гўёки ушбу дала шийпони МЧЖга қарашли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштиради. Ушбу ҳужжатлар орқали Қарши шаҳридаги «И.К.» МЧЖда дала шийпони 4 млн сўмга бошқа фуқаро Ф.Н.га сотилганлиги ҳақида савдо баённомасини чиқаришга эришиб, дала шийпони Ф.Н.га бериб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: