Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ⚡️«Афросиёб» поездлари бирор йил даромад кўриб ишламаган, фақат зарар билан ишлагани маълум қилинди

⚡️«Афросиёб» поездлари бирор йил даромад кўриб ишламаган, фақат зарар билан ишлагани маълум қилинди

15 окт 2024
700
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

“Афросиёб” поезди бирор йил даромад кўриб ишламаган, фақат зарар билан ишлаган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисда маълум қилди.

Сенатор Абдураҳим Эркаев тезюрар поезд чипталарининг нархи самолёт чипта нархларидан қиммат бўлиб кетганини айтган. Унинг эътирозига Зуфар Нарзуллаев жавоб қайтарган. 

“ ‘Афросиёб’ ўтган йилнинг ўзида 238 миллиард сўм зарар кўрган. Европада, умуман, жаҳон миқёсида тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт ва оддий поездлар нархидан қиммат юради. Оддий поездларнинг чипта нархи маълум бир белгиланган тариф асосида ушлаб турилади.

Келаси йил январь ойидан янги дастур ишга туширилмоқда. Келажакда тезюрар поезд чипталари нархи самолётларнинг чипта нархлари билан тенг бўлиши кутилмоқда. Бу дастурда поезд чиптаси нархи худди самолёт чиптаси нархлари каби ўзгариб туради”, деди “Ўзбекистон темир йўллари” раҳбари.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: