Бош саҳифа » СПОРТ » Суперлиганинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди

Суперлиганинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди

24 ноя 2022
2 104
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Трансфермаркт нашри Ўзбекистон Суперлигасининг ТОП-10 энг қиммат футболчилари номини эълон қилди.

Биринчи ўринда "Насаф"нинг собиқ ҳимоячиси "Пахтакор"да тўп сураётган Одил Ҳамробеков турибди. Унинг нархи 1 млн еврога баҳоланган. Иккинчи ва учинчи ўринни "Насаф" вакиллари эгаллашган. Ҳусайн Норчаев 900 минг еврога,  Ҳусниддин Алиқулов 850 минг еврога баҳоланган. Ўнликнинг охирида 750 минг евро билан Ойбек Бозоров турибди.

Бундан ташқари, рўйхатга кирмаган яна бир қанча футболчилар нархи ҳам юқорилигини кўришимиз мумкин. Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Акмал Мозговойлар 650 минг еврога баҳоланган.

"Насаф" жамоаси Суперлигада таркиби қимматлиги бўйича иккинчи ўринда турибди. "Пахтакор" 9,43 млн евро, "Насаф" 9,05 млн евро нархга эга.

Шерзод Туракулов

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: