Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" довонида фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида бугун, 5 декабрь куни соат 09:00дан амалий ўқув машғулоти ўтказилади.
Машқ давомида йирик тошларни хавфсиз тушириш ишлари амалга оширилиб, довонда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ҳайдовчилардан ташкил этилган чора-тадбирларни тўғри тушунушларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўрамоқда.