Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди
Куни кеча телеграм каналимиз орқали Қарши шаҳрида жойлашган жарима майдончасидан "Нексия-2" автомобили олиб қочилгани ҳақида хабар қилгандик. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, машина ҳайдовчиси вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган қоидабузарликни содир этгани учун Қарши шаҳар Мустақиллик маҳалласида жойлашган вақтинча сақлаш майдончасига олиб келингач, ҳайдовчиси автомашинасини ўзбошимчалик билан ҳайдаб вақтинча сақлаш майдончасидан чиқиб кетган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар ҳайдовчи И.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун Жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юборилган.
Мазкур автомобиль белгиланган тартибда вақтинча сақлаш майдончасига қайтарилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига тиқилди
Қонун ҳаммага тенг.
Профилактика инспектори ва фуқаро тортишуви юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди
ИИБ муносабатида инспекторнинг қўполлиги ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ.
Шаҳрисабзда машина ойналаридан чиқиб олиб, турли ҳаракатларни содир қилган 12 нафар «олифта» жазоланди
7 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган