Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Исмоил Сайитов "Ҳуқуқий тарғибот аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Исмоил Сайитов "Ҳуқуқий тарғибот аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

05 дек 2024
600
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўбаси етакчи инспектори Исмоил Сайитов Адлия вазири Акбар Ташкулов томонидан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Исмоил Сайитов Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура академияси, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида таҳсил олган.

Исмоил Сайитов адлия ва прокуратура органларида фаолият юритган.

Мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: