Унда вазирлик ва идора масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари сектор раҳбарлари (жами250 нафар) қатнашмоқда
Шунингдек, семинар аввалида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоиловлар сўз олиб, давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида белгилаб берилган устувор вазифаларга мувофиқ "маҳалла еттилиги" фаолиятини янги механизм асосида йўлга қўйиш, жойларда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул раҳбарлар фаолиятини самарали ва ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш ҳамда уларда зарур билим, кўникмаларни шакллантиришда бугунги семинарнинг аҳамияти хусусида тўхталдилар.
Шундан сўнг тингловчилар — ижро органлари масъуллари ҳудудларимизда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда ўзлари дуч келаётган масалаларни ечиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.