Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қашқадарёда тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

19 дек 2024
3 700
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзандлари иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида 17 декабрь куни тушдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Bugun.uzʼга маълум қилган.

Таъкидланишича, фожиада 2024 йилнинг 17 декабрь куни соат 15:40 ларда Қарши шаҳар, «Кунчиқар» МФЙда жойлашган Нурбоғ кўчаси содир бўлган. Фуқаро Б.Т. ва унинг фарзандлари Т.А. (2006 йил, ўғил бола), С.А. (2008 йил, қиз бола) ва М.А.лар (2014 йил қиз бола) иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида ўз яшаш хонадонида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Кўздан кечириш давомида аниқланган дастлабки ҳолатга кўра, уйнинг ертўласида ўрнатилган замонавий иситиш қозонининг (двух контурный котёл) ёнган ис гази чиқиши учун ўрнатилган мўрининг умумий ҳаво тортиш мўрисига (вытяжная вентиляция) уланган қисмидан ис газининг сизиб чиқаётганлиги аниқланган», — дейилади прокуратура маълумотномасида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: