Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш тўхтатилди
1 январдан эътиборан, Ўзбекистонда хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига қўшимча устама тўлаш тўхтатилди.
Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.
Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш 2022 йил 1 январдан бошланган эди. Орадан 2 йил ўтиб, бу тартиб бекор қилинди.
Устама миқдори ходимнинг лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача деб белгиланган эди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.