Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Метан заправкада"ги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирилди

"Метан заправкада"ги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирилди

11 фев 2025
980
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун 11 феврал куни соат тахминан 08:00 лар атрофида Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига автомобил ёнаётганлиги бўйича хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВБ хабар бермоқда.

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 08.15 да етиб бориб, ёнғинни 08.22 да тўлиқ ўчирган. Аниқланишича, Косон тумани "Пудина" маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга (сиқилган газ қуйиш) ёқилғи қуйиш шохобчада ёқилғи олиш мақсадида тўхтаб турган оқ рангли “Спарк” русумли автомобилнинг олд қисми ёнган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

Шунингдек, ёнғин оқибатида шохобчанинг ҳеч бир қўшимча биноларига зарар етмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: