Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Қашқадарёга келди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Қашқадарёга келди

15 мар 2025
290
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими фаолиятини ўрганиб, бу ердаги шароитлар билан танишди. Бўлимда коррупцияни олдини олиш юзасидан қилинган ишлар билан таништирилган.
Бандлик бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, коррупцияга қарши курашиш бўйича кўргазмали материаллар, қўлланмалар, слайдлар ҳамда ижтимоий аудио ва видеороликлар тайёрланиб, жойларда жами 30 тадан ортиқ тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган.

Жумладан, 2 та телевидение, 1 та радио, 1 та газета ва журналларда, 28 марта ВEБ сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

"600  нафар тизим ходимлари ҳамда 828 нафар ҳоким ёрдамчилари иштирокида 84 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларда 30 тадан зиёд материаллар, қўлланмалар, слайдлар ҳамда ижтимоий роликлардан кенг фойдаланилган.

Тизимда коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган функция ва лавозимлар рўйхати ишлаб чиқилиб жами 45 та лавозим функциялари қайта баҳолаб чиқилди шундан 8 та лавозим функциясини коррупцияга мойиллиги юқорилиги аниқланди", дейилади матбуот хизмати хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: