Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди
Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди
22 мар 2025
2 290
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ҳамда Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулло Орипов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг янги раҳбари таништирилди.
Тумандаги мактаб директорлари ва мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирок этган йиғилишда таълим тизими билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди. Унда Ғузор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Жалилов Темурбек Илхомович бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ушбу лавозимга илгари Миришкор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Шодиев Бектош Қурбоналиевич тайинланди.
Шодиев Бектош 1976 йилда Яккабоғ туманида туғилган. 1999 йилда Қарши давлат университетини тамомлаган.