Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда солиқ ходими ва МЧЖ раҳбари қўлга олинди
Қашқадарёда солиқ ходими ва МЧЖ раҳбари қўлга олинди
28 мар 2025
3 760
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига киради ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн. сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн. сўм талаб қилади.
Лекин, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн. 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қарши шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса, маҳаллий МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖга банкдан 1 млрд. 500 млн. сўм кредит олиб бериш эвазига, унинг раҳбаридан 84 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.