Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилган фуқаро қўлга олинди
Ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллар талаб қилган фуқаро қўлга олинди
08 июн 2024
710
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қаршилик фуқаро А.Д.(аёл киши) ўзининг яқин танишлари орқали Муборак туманида жойлашган “Саноат энергетика гуруҳи” ХК МЧЖга ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Б.Б.дан 1000 АҚШ доллари талаб қилади.
Натижада, ИЖҚК Департаментининг Муборак тумани бўлими ҳамда “Саноат энергетика гуруҳи” ХК МЧЖ қарашли Муборак хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. “Саноат энергетика гуруҳи” ХК МЧЖга қарашли Қарши хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ишловчи яқин танишлари орқали фуқаро Б.Б.ни ишга жойлаштириб қўйиш эвазига олдиндан талаб қилинган 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасининг 1-қисми (фирибгарлик) ва 28, 211-моддасининг 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.