Қарши давлат университетининг "Лочин" ФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзолик тўғрисидаги ҳамкорлик шартномаси ЎзПФЛ бош директори Д.Имомхўжаев ва олийгоҳ ректори Д.Набиев иштирокидаги учрашув якуни бўйича имзоланган. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.