Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёнинг 4 та ҳудудида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Қашқадарёнинг 4 та ҳудудида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
24 июн 2025
400
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Э.Б.” фермер хўжалиги раҳбари И.Д. дала майдонидаги сув насосини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 149,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.M.” МЧЖ раҳбари М.А. ғишт ишлаб чиқариш биносида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, жами 115,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Қарши шаҳри, Қамаши ва Қарши тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.F.” хусусий корхонаси раҳбари У.М., “O'.Y.” МЧЖ раҳбари М.Т. ва "T.H." фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. ишлаб чиқариш бинолари ҳамда дала майдонида тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 257 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.