Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қарши, Касби ва Нишон туманларига ташриф буюриб, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва ҳудуд фермерлари иштирокида соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мавжуд шароит ва яратилаётган имкониятлар хусусида фикр юритилиб, вилоят ҳокими туман масъулларининг таклиф ва муаммоларини тинглаб, уларнинг самарали меҳнат қилиши учун давлатимиз раҳбари томонидан барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади.
Шунингдек, ғалла экиш ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, меҳнат жараёнида илғор технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.