Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорда содир бўлган ЙТҲда неччи киши вафот этгани маълум қилинди

Ғузорда содир бўлган ЙТҲда неччи киши вафот этгани маълум қилинди

07 ноя 2025
2 010
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган автоҳалокатда 9 киши ҳалок бўлди, икки бола тирик қолди деган хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати бу маълумотларни рад этди ва воқеа бўйича расмий маълумот берди.

Маълумотга кўра, ҳодиса 2025 йил 7 ноябр куни соат 17:20 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомагистрал йўлининг 1257-километрида Nexia-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида содир бўлган.

Расмий баёнотда таъкидланишича, автоҳалокат оқибатида бир нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна икки киши тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: